«энергетика инқирози» тегли мақолалар


Фото: Бензинга навбат
6 феврал 2023, 12:13

Фото: Бензинга навбат

Авваллари йилда бир ё икки марта рўй берадиган нарх ўсиши арафасида кузатиладиган, сўнгги 5−6 йилда эса «аввалги замон»да қолиб кетгандек туюлган бензинга навбатлар бу йилги қиш мавсумида яна кун тартибига қайтди. «Газета.uz» мухбири Тошкент АЁҚШлардаги навбатларни фотосуратларга муҳрлади.

«Сенатда ҳам „свет“ ўчяпти, бинолар совуқ» — сенаторлар
13 декабр 2022, 07:57

«Сенатда ҳам „свет“ ўчяпти, бинолар совуқ» — сенаторлар

Сенаторлар Тошкент марказидаги Сенат биносида ҳам электр таъминоти узилиб, совуқлигини маълум қилди. Баҳодир Тожиев хонасида пальтосини ечмаслигини айтган бўлса, Фарҳод Боқиев ривожланган давлатлар ҳам энергетика инқирозини бошидан кечираётганини эслатди.

Ўзбекистонда АИ-80 бензини нархи 5500 сўмгача арзонлашиши кутилмоқда
10 декабр 2022, 11:00

Ўзбекистонда АИ-80 бензини нархи 5500 сўмгача арзонлашиши кутилмоқда

Ўзбекистонда АИ-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши унинг 1000−1200 сўмгача арзонлашиши ҳамда АЁҚШларда 5500 сўм атрофида сотилишига олиб келиши кутилмоқда.

«Бизларни бу ҳолатга олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди» — Сардор Умурзаков
10 декабр 2022, 08:36

«Бизларни бу ҳолатга олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди» — Сардор Умурзаков

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Ўзбекистонда энергия инқирозига сабабчи бўлганлар «сувдан қуруқ чиқмаслигига» ваъда берди. «Уларнинг баъзилари ҳозир ичимизда, йиғилишда ўтирибди», — деди у. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича комиссия ҳар кузда ташкил этилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон энергетика соҳаси раҳбарларига ҳайфсан берилди
7 декабр 2022, 21:09

Ўзбекистон энергетика соҳаси раҳбарларига ҳайфсан берилди

Ишдаги камчиликлар ва Ўзбекистон энергетика тармоғида чеклашлар киритиш тартибини бузганлик учун «Миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси, «Ҳудудий электр тармоқлари» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Қашқадарё ҲЭТК филиали директори ва «Тошшаҳарнур» ДУК раҳбарига ҳайфсан берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг